Жаҳон | 13:50 / 05.12.2017
23468
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили ўз уйи томида қўлга олинди

Фото: Reuters

Грузиянинг собиқ президенти, «Движения новых сил» партияси етакчиси, Одесса областининг собиқ раҳбари Михаил Саакашвили қўлга олинди. Бу ҳақда «Интерфакс-Украина» ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатди.

«У қўлга олинди. Уни машинага солишди ва олиб кетишди. Кейинги чораларга тайёргарлик кўрилмоқда», деган агентлик суҳбатдоши.

Мухбирнинг маълум қилишича, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Саакашвилини Киевдаги ўз уйи томидан (Костельной кўчаси, 7-уй) олиб тушишган. 

Бироз аввалроқ Украина Хавфсизлик хизмати унинг уйини тинтув қилиш учун келгани, сиёсатчи эса у томига чиқиб олиб тарафдорларини митингга чорлагани ҳақида хабар берилганди.

Костельная кўчаси транспорт ҳаракати учун ёпилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Саакашвилининг тарафдорларини ўтказишмаяпти.

УХХ маълумотига кўра, Саакашвили Украина Жиноят Кодексининг 256-моддаси 1-қисми бўйича қўлга олинган (жиноий фаолиятдаги ташкилотларда қатнашиш).

Мавзуга оид