Жаҳон | 14:30 / 06.12.2017
8864
1 дақиқада ўқилади
Вьетнамлик йигит сунъий нафас бериш орқали чўкаётган кучукчани қутқарди
Вьетнамлик велосипедчи пластик бутилка ёрдамида нафас йўлларига сунъий вентиляция йўллаш орқали чўкаётган кучук боласини қутқарди. У жараённи бошидаги дубулғасига бириктирилган камерага муҳрлади.
Йигит дастлаб ҳушини йўқотган жониворни артиб, тилини ютиб юборганми ёки йўқ - текширди, кейин туби олинган пластик бутилкани олиб, кучукчага сунъий нафас бера бошлади. Шундан сўнг кучукчада ҳаётга қайтиш белгилари сезилди.
Велосипедчи уни иситиш учун матога ўради. Вьетнам оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида у сунъий нафасни тўғри бериш қандай бўлишини билмаслигини, шунчаки интуитив ҳаракат қилганини айтди.
Кучукчанинг кейинги тақдири ҳақида маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
09:34 / 05.08.2024
Виетнам президенти То Лам Компартия Марказий қўмитаси бош котиби этиб сайланди
14:00 / 09.07.2024
Бўстонлиқда тоғда жароҳат олган фуқаро қутқарилди
11:54 / 26.08.2023
АҚШнинг «манглайидаги қора доғ» – америкаликлар Вьетнамдаги қишлоқ аҳолисини нега қатлиом қилганди?
18:30 / 23.05.2023