Жаҳон | 16:00 / 10.12.2017
10821
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда полициячи ҳамкасбларини ўққа тутди

Ҳиндистоннинг Заҳирадаги полиция марказий кучлари (ЗПМК, аксилтеррор звеноси) ходими Чхаттисгарх штатидаги ҳамкасбларига қарата ўқ очган, натижада 4 киши ҳалок бўлган. Indian Express шу ҳақида хабар берди

Манбага кўра, Сант Сумар исмли полициячи ЗПМКнинг 168-батальони жойлашган Бижапур округидаги ҳамкабларидан бири билан баҳслашиб қолган. Шундан сўнг ҳамкасбларига қарата тартибсиз ўқ уза бошлаган. 

"Воқеа натижасида 4 киши ҳалок бўлган, 1 нафари яраланган. Уларнинг бари вертолётда эвакуация қилинган", - деди маҳаллий аксилтеррор бўлими вакили. Унинг сўзларига кўра, ўқ узган полициячи қўлга олинган, ҳозирда сўроқ қилинмоқда. 

Ҳуқуқ-тартибот органларининг бошқа бир ходими Indian Express билан суҳбатда ҳужум қилган полициячининг шахсий адовати билан боғлиқ версия дастлабки версия ҳисобланишини айтган, ҳақиқат қарор топиши учун изчил изланиш олиб борилади.

"ЗПМК раҳбарияти терговни якунлаганидан кейин кўпроқ маълумотга эга бўламиз. Дастлабки маълумотларга кўра, гап ҳамкасблар орасидаги келишмовчилик ҳақида бормоқда", - деди у.

Чхаттисгарх штати бош вазири Раман Сингх, ўз навбатида, рўй берган воқеани қоралаб, ҳалок бўлганларнинг оилалари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Мавзуга оид