Жаҳон | 08:23 / 19.12.2017
10727
1 дақиқада ўқилади

Нетаньяху АҚШга миннатдорлик билдирди

Фото: Menahem Kahana/Reuters

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ президенти Дональд Трамп, шунингдек, Қўшма Штатларнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейлига БМТ Хавфсизлик кенгашидаги овоз бериш жараёни давомида ал-Қудснинг Исроил пойтахти сифатида тан олинишига қарши йўналтирилган резолюцияга вето қўйилгани учун миннатдорлик билдирди.

«Раҳмат, доимий вакил Хейли. Ханукада сиз худди Маккавей каби гапирдингиз. Сиз ҳақиқат шамини ёқиб бердингиз ва зулматни тарқатиб юбордингиз. Биттаси кўпларни мағлубиятга учратди. Ҳақиқат ёлғондан устун келди. Раҳмат, президент Трамп», - дея ёзган Нетаньяху твиттердаги ўз саҳифасида.

Аввалроқ АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашида Мисрнинг ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олинишига қарши бўлган резолюция лойиҳасини тўсиб қўйиш учун вето ҳуқуқидан фойдаланди.

Шундан сўнг Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Данни Данон ал-Қудсда барча динлар вакиллари тинч ҳаёт кечириши мумкин эканини маълум қилди.

Мавзуга оид