Мажбурий обуна билан боғлиқ мурожаатларингизни KUN.UZ’га жўнатинг
Ҳурматли сайтимизнинг азиз муштарийлари! Маълумки, бугун сайтимизда сайтимизга юборилган кўплаб мурожаатлар асосида «Обуна мавсуми. Мажбурлашлар авж олаётган бу соҳани ҳам тартибга солиш фурсати етиб келмадими?» мавзусида мақола эълон қилинди.
Таҳририят ушбу иллатни янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида журналистик суриштирув олиб боришга аҳд қилган. Шу мақсад йўлида янада кенгроқ информацияга эга бўлиш учун бизга сизларнинг ёрдамларингиз керак бўлади.
Сизни ҳам обуна бўлишга мажбурлашганми? Айнан қайси нашрларга, маошингиздан қанча ушлаб қолишган ёхуд неча пулдан йиғишга мажбурлашган? Обуна бўлган нашрингиз ўз вақтида ёки умуман етказилмаган ҳолатлар бўлганми? Бу ҳолатлар қай йўсинда амалга оширилган.
Таҳририятимизнинг info@kun.uz электрон почтаси ёки алоқа бўлимига ўзингиз гувоҳ бўлган ҳолатлар ҳақида ёзиб юборсангиз.
Мавзуга оид
20:14 / 28.11.2024
Uber обуна режаси туфайли Америка регулятори томонидан текширилади
21:45 / 13.12.2023
Сирдарёлик ўқитувчи мактабида ўз ҳисобидан газета нашр қилди
18:52 / 20.11.2023
Боғдод тумани ҳокими ўринбосари обуна режасини бажармаган коллеж директорини калтаклади
08:28 / 04.11.2023