Жаҳон | 12:24 / 28.12.2017
19718
1 дақиқада ўқилади

Тошкент – Бишкек – Балиқчи темир йўл рейси қачон очилиши маълум бўлди

Фото: Архив фото

2018 йилнинг баҳорида Тошкентдан Иссиқкўлга темир йўл қатнови очилади. Тошкент – Бишкек – Балиқчи, деб хабар берди Қирғизистон ҳукуматининг Жогорку Кенешдаги вакили Аширбек Темирбаев бугун, 28 декабрь куни Жогорку Кенеш йиғилишида.

Келишувларга кўра, ушбу рейс ҳафтасига бир мартадан қатнайди, дея хабар берган у.

Бишкек – Жалолобод қатновини очиш бўйича таклифни эса ҳукумат эътиборга олиши маълум қилинди.

23 декабрдан «Эйр Манас» компанияси Бишкек – Тошкент ва Ўш - Тошкент рейсларини ҳафтасига икки мартадан йўлга қўйди.

Шунингдек, 25 декабрь куни Қирғизистон делегацияси Ўзбекистонда Ўш – Қўқон, Ўш – Андижон, Ўш – Фарғона ҳамда Ўзбекистондан Жалолобод ва Қизилқийга автобус рейсларини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

«Бундай қарорлар Сооронбай Шариповичнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида мувофиқлаштирилди», - дея хабар берди Темирбаев.

Мавзуга оид