Спорт | 19:40 / 31.12.2017
16484
1 дақиқада ўқилади

Видео: «Манчестер Сити» ҳужумчиси ўйин вақтида йиғлаб юборди

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриэл Жезус Англия чемпионатининг 21-тури вақтида «Кристал Пэлас»га қарши ўйин вақтида жароҳат олди. У шундан сўнг ўз кўз ёшларини тия олмади.

Ўйиннинг 12-дақиқасидаёқ бразилиялик ушбу ёш форвард тиззасини жароҳатлаб олди. Бир неча дақиқа ўтиб, тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейин у майдонга қайтди, аммо у 24-дақиқада оғриқ туфайли ўйинни давом эттира олмади ва унинг ўрнига Серхио Агуэро майдонга туширилди.

Ҳозирча футболчининг жароҳати даражаси маълум эмас.

Фото: twitter.com/globoesportecom
Фото: twitter.com/globoesportecom
Фото: twitter.com/globoesportecom

Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Бу Хосеп Гвардиола жамоасининг 18 учрашувдан иборат ғалабали серияси якунланиши бўлди.

Мавзуга оид