Жаҳон | 21:23 / 17.01.2018
8340
2 дақиқада ўқилади

Хитой муқобил энергия соҳасида етакчига айланмоқда

Xитой тикланувчи энергия манбаларига ўтиш бўйича барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишни давом эттирмоқда. Institute for Energy Economics and Financial Analysis’нинг (IEEFA) янги ҳисоботи Хитой тикланувчи манбалардан энергия ишлаб чиқаришда етакчи бўлишга қанчалик интилаётганини кўрсатмоқда. Ҳисоботда Хитойнинг соф энергия ишлаб чиқариш лойиҳаларига инвестициялари 2017 йилда 44 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилгани айтилган, бу эса 2016 йилги 32 млрд доллардан анча кўпроқдир.    

Ҳисобот муаллифи Тим Баклининг таъкидлашича, АҚШнинг иқлим бўйича Париж келишувидан воз кечиши Хитойнинг тикланувчи энергия манбалари жаҳон бозорида ўсишининг муҳим омили бўлди.

Бироқ Хитой шу билан бирга ёқилғининг ёнувчи турларидан ҳали воз кеча олмаган. Хитой ҳали ҳам кўмирга таянади. Чунки мамлакатнинг энергияга эҳтиёжлари жуда улкан. Бироқ Хитойда охирги йилларда қўлланувчи энергия манбалари тури анча кўпайган. Ҳозирда Хитой захиралар сифатида нафақат кўмирдан, балки гидроэнергетика, шамол энергетикаси, қуёш энергияси, биоэнергетика ва бошқа тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланмоқда.  

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Хитойда охирги ўн йилликларда энергиянинг муқобил турларига ўтиш даражаси ўсган бўлса-да, мамлакат ҳали ҳам атроф-муҳитнинг юқори ифлосланиш даражасини ҳис қилмоқда. Охирги бир неча йил ичида мамлакат ҳукумати бу вазиятни ўзгартириш учун жиддий қадамлар қабул қилди, бу эса атмосферага зарарли моддалар чиқарилиши даражасини тартибга солувчи янги стандартларга мос келмайдиган 40 фоизгача заводларнинг ёпилишига олиб келди.

Халқаро энергетика агентлиги мутахассисларининг фикрича, Хитойнинг кўмирга боғлиқлиги камайиб боради, муқобил энергия лойиҳаларига инвестициялари эса ошиб боради.

 

Мавзуга оид