Хоразм ва Ангрен шакар заводлари номаълум муддатгача иш фаолиятини тўхтатди
Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида жойлашган «Хоразм шакар» АЖ ҚК ҳамда Тошкент вилоятидаги «Ангрен шакар» ҚК иш фаолиятини номаълум муддатгача тўхтатди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири ахборот манбалари билдирган маълумотга таяниб хабар берди.
«Сўнгги пайтда, шакарқамиш хом-ашёсининг етишмаслиги, валюта либераллашуви оқибатида шакар маҳсулотини ишлаб чиқаришда нархнинг кескин ошиб кетиши кузатилмоқда. Шу туфайли, ҳукумат шакар импортини оширишга мажбур бўлган», деб хабар беради ахборот манбаси.
2017 йил сентябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия Қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачёв тегишли ҳужжатларни имзолаб, Россия шакарини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича келишув юзага келгани хабар берилганди. Мутахассисларнинг фикрича, йил сўнггига қадар Ўзбекистон яна 120-150 минг тонна шакар импорт қилиши зарур эди.
Kun.uz ахборот манбасининг айтишича, Россия томони шу кунларда Тошкент вилоятидаги эркин иқтисодий зоналардан бирида янги шакар ишлаб чиқариш заводини қуриш истагини билдирмоқда. Айни пайтгача мамлакат ҳудудида 2та шакар ишлаб чиқариш заводлари фаолият юритиб келаётганди.
1998 йил ишга тушган «Хоразм шакар» заводи, дастлабки йилларда, кунига 3000 тоннагача шакар кўкаси (лавлаги) ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган. Аммо, республикада шакар лавлагиси танқислиги туфайли, завод қисқа муддатга иш фаолиятини тўхтатган. 2001 йили эса АҚШ-Ўзбекистон «Шакар инвестмент» ҚК кўринишида заводга 2 миллион доллар миқдорида сармоя киритилди. Шунинг билан, «Хоразм шакар» АЖ ҚК пайдо бўлиб, асосан шакарқамиш хом-ашёсини қайта ишлаб чиқариш билан шуғулланишни бошлади. Қайта жиҳозлашнинг биринчи босқичида шакар заводининг қуввати олти ой давомида суткасига 700 тоннагача етказилди. Бу кўрсаткич 2014 йилга келиб, 390 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлди.
Шунингдек, 2014 йилда Ангрен ЭИЗда «Ангрен шакар» ҚК ташкил этилган бўлиб, заводнинг умумий қиймати 108,5 миллион АҚШ долларига тенг, деб эътироф этилган. Ангрендаги шакар завод қуввати кунига 1000 тонна шакар ишлаб чиқаришга етарли, бу рақам бўйича «Хоразм шакар» АЖ ҚКдан қолишмайди.
Ҳар иккала компанияда ҳам Сингапур, Австрия ишбилармонларининг сармоялари мавжуд. Шунингдек, Панаманинг Motril Investments компанияси «Хоразм шакар» АЖ ҚКда катта ҳиссага эга.
Мавзуга оид
09:44 / 12.12.2024
Тошкентда қарийб 27 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган завод аниқланди
14:27 / 09.12.2024
Миср Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш корхонасини қуради
15:55 / 05.11.2024
Ҳомиладорликда шакар истеъмоли камайтирилса, бола улғайганда қандли диабетга чалиниш хавфи пасаяди — тадқиқот
20:55 / 02.11.2024