Ажрим кўрсаткичлари ошди, "Олтин тўй"дан ўтганлар ҳам бор
2017 йилда Ўзбекистонда 31 930 та никоҳдан ажралиш ҳақидаги далолатнома қайд қилинган бўлиб, бу 2016 йилга нисбатан 2 609 тага ёки 8,1 фоизга кўп демакдир. Адлия вазирлигининг ФҲДЁ соҳасидаги таҳлиллари натижалари шуни кўрсатмоқда.
ФҲДЁ органларида ажралишлар 621 тага (1,9 фоизга), суд қарори асосидаги ажримлар эса 1 988 тага (6,2 фоизга) кўпайган.
2017 йил давомида никоҳи бекор қилинган оилалар таҳлил қилинганда, 1 йилдан 8 йилгача ўзаро эр-хотин сифатида яшаб, кейин ажрашганлар сони 18 575 та ёки 58 фоизни ташкил қилади. Бундан 2-3 йилгача бирга яшаб, ажрашганлар кўрсаткичлари - 5 174 та (16,2 фоиз), 4-5 йилгача бирга яшаб, ажрашганлар эса - 5 524 та (17,3 фоиз).
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда "Олтин тўй" босқичидан ўтган, яъни 50 йил бирга яшаган 23 оиланинг никоҳи ҳам бекор қилинган.
Бундан ташқари, 60 йил яшаган 1 та, 61 йил яшаган 2 та, 63 йил яшаган 1 та, 65 йил яшаган 1 та, 67 йил бирга яшаган 1 та оила ажрашган.
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида 8 нафар вояга етмаган фарзанди бор оиланинг никоҳи суд томонидан бекор қилинган.
Шундай қилиб, 2017 йилда Ўзбекистонда 306 197 та янги оила жамиятга қўшилган бўлса, шу йилгача қайд қилинган никоҳларнинг 31 930 таси бекор қилинган. 2016 йилда эса 275 048 та никоҳ қайд этилган бўлиб, 29 321 таси бекор қилинган.
Мавзуга оид
16:43
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўли қурилишига старт берилди
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024