Спорт | 18:10 / 19.01.2018
15283
1 дақиқада ўқилади

Футбол қироли Пеле шифохонага ётқизилди

Фото: EPA

Уч карра жаҳон чемпиони Пеле шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, 77 ёшли афсонавий бразилиялик футболчи ҳушидан кетган ва ҳолсиз ҳолатда шифохонага ётқизилган.

Эрталаб тонгда Пеле бразилиядаги касалхоналардан бирига олиб борилган ва бир неча тиббий кўриклардан ўтган. Ҳозирги вақтда шифокорлар унинг ҳолатини доимий назоратда ушлаб туришибди.

Пеле 1958, 1962 ва 1970 йилларда Бразилия терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Футбол қироли номини олган Пеле ХОҚ ва ФИФА томонидан ўтган 100 йилликнинг энг яхши футболчиси ва спортчиси дея тан олинган. Пеле терма жамоа сафида 93 учрашувда 77 гол киритишга муваффақ бўлган.

Мавзуга оид