Анқара Афринда турк қуролларидан фойдаланилаётганини маълум қилди
Турк армияси Суриянинг Афринидаги амалиётда 70-75 фоизга маҳаллий бўлган қурол-яроғдан фойдаланмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Бинали Йилдирим маълум қилди.
"Африндаги "Зайтун новдаси" амалиётида 70-75 фоизга маҳаллий ишлаб чиқарилган қурол-яроғдан фойдаланмоқдамиз", - дея Йилдиримнинг сўзларини келтиради Star телеканали.
Унинг қўшимча қилишича, айни дамда амалиётда иштирок этаётган ҳарбий хизматчилар орасида йўқотишлар йўқ. Икки кун ичида қуролланган курдлар тузилмаларининг 170 объекти нишонга олинди.
Аввалроқ, Туркия Сурия шимолидаги Африн вилоятига танкларини киритгани маълум бўлганди. Қайд этилишича, Туркия танклари чегара ҳудудидан итқитиб юборилган курд ҳарбийлари қаршилигига дуч келмасдан ҳаракатланмоқда.
20 январь куни аввалига Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурия шимолида ҳарбий амалиёт бошланиб бўлганини маълум қилди. Кўп ўтмасдан Туркия бош штаби Афринда “Зайтун новдаси” номли ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилди. Туркия ҳарбийлари баёнотида бу амалиёт «Сурия яхлитлигини ҳурмат қилган ҳолда» олиб борилиши маълум қилинган. Туркия ҳужум бошлаши арафасида Россия Мудофаа вазирлиги Арбиндаги ҳарбийларини Талль-Аджар ҳудудига кўчирди.
Мавзуга оид
21:08 / 25.12.2024
The Telegraph: Сурия собиқ президентининг рафиқаси Асма Асад лейкоз туфайли бошқалардан изоляция қилинди
20:48 / 25.12.2024
Эрдўған Суриядаги курд қуролли гуруҳларини «дафн этиш»га ваъда берди
19:47 / 25.12.2024
Ал-Жўланий исёнчи гуруҳлар қуролларини ташлашга розилигини эълон қилди
12:10 / 25.12.2024