Жаҳон | 00:26 / 22.01.2018
14789
1 дақиқада ўқилади

Чавушўғлу франциялик ҳамкасби таклифига жавоб берди

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғлу Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дрианнинг Суриядаги вазият сабабли БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини чақиртириш зарурлиги ҳақидаги баёнотига жавоб берди.

“Агар Франция ёки бошқа бир давлат бу масалани БМТ Хавфсизлик кенгашида кўтарса, у террорчилар билан елкама-елка турган давлатга айланиб қолади. Биз Африндаги операциямизни БМТда муҳокама қилишга заруратни кўрмаяпмиз”, деб айтган Чавушўғлу.

 

Мавзуга оид