Наманганда дафн маросимлари бўлиб ўтди
Бугун соат 05.40 да Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг самолёти Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган автобус ёнғинида ҳалок бўлганлар ҳоки билан Наманган халқаро аэропортига қўнди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Марҳумлар вилоят ишчи комиссияси томонидан юқори даражада кўрилган ташкилий-чора тадбирларга асосан вилоят соғлиқни сақлаш тизими тасарруфидаги замонавий тез тиббий ёрдам автомашиналарида тезкорлик билан Тўрақўрғон ва Косонсой туманларидаги мотамсаро хонадонларга етказиб борилди.
Ҳалокат қурбонларининг бир вақтнинг ўзида ўқилган жаноза намозида аҳоли билан бир қаторда вилоят ва туманлар раҳбарияти, кенг жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этиб, бевақт ҳалок бўлган йигитлар ҳақига дуои фотиҳа қилди.
Мавзуга оид
07:34 / 23.12.2024
40 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
19:05 / 26.11.2024
Наманганда флюорит тошини қайта ишлаш йўлга қўйилиши мумкин
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
16:34 / 18.11.2024