Жаҳон | 16:34 / 24.01.2018
10288
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркия чегараси бўйлаб кузатилаётган «ўйинлар»ни тилга олди

Фото: AP

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурия билан чегара яқинида «ўйинларга якун ясаш» ниятида эканини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

«Манбиждан бошлаб... чегараларимиз бўйлаб бу ўйинларга якун ясашимиз керак. Буни қилишда давом этамиз», - дея айтиб ўтган Эрдўған. У Суриянинг Афринида ўтказилаётган амалиётнинг бешинчи куни Анқарада маҳаллий маъмуриятлар раҳбарлари олдида чиқиш қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиядаги асосий мухолиф Халқ-республика партияси етакчиси Камол Қиличдорўғли «Зайтун новдаси» амалиётини қўллаб-қувватлаганди. Америка Қўшма Штатлари мудофаа маҳкамаси раҳбари Жеймс Мэттис Туркияни Сурияда «вазминликка» чақирди

Мавзуга оид