Фан-техника | 00:53 / 01.02.2018
4957
2 дақиқада ўқилади

Fujifilm компанияси Xerox’ни сотиб олганини эълон қилди

Фото: Yahoo Finance

Япониянинг Fujifilm компанияси ўз таркибига АҚШнинг Xerox компаниясини қўшиб олганини эълон қилди. Бирлашув ҳозирда мавжуд бўлган Fuji Xerox қўшма компанияси негизида амалга ошади. Японияликлар 50,1 фоиз акцияга эга бўладилар.

Қўшма компания Fujifilm’даги улушини 6,1 млрд долларга сотиб олади, сўнгра японлар бу маблағларни Xeroxֹ’нинг акцияларини сотиб олишга йўналтиради. 

Компаниялар бирлашувдан олинадиган даромадни 2022 йилгача 1,7 млрд долларга етишини тахмин қилишмоқда. 

“Биз Fujifilm оиласига Xerox ва унинг ходимларини қабул қилишдан хурсандмиз. Бизнингча, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан биз соҳамиз келажагини яратамиз”, деб айтган Fujifilm бош директори Сигэтака Комори.

Fujifilm компанияси Xerox каби қоғоз ҳужжатларни қўллашдан бош тортилаётгани ортида фойда камайиб кетганини маълум қилган. 

Икки компания битим ҳақида эълон қилгандан кейин Xerox акциялари нархи деярли 4 фоизга ошган, Fujifilm’ники эса аксинча, 8 фоиздан кўпроққа тушиб кетган.

 

Мавзуга оид