Жаҳон | 17:50 / 04.02.2018
12342
1 дақиқада ўқилади

Майянинг ўнлаб янги шаҳарлари топилди

Фото: Daniel Leclair / Reuters

Америкалик археологлар Гватемалада майя цивилизациясига тегишли, аввал фанга номаълум бўлган 60 мингдан ортиқ иншоот изларини аниқлашди. Олимларнинг фикрича, кўплаб суғориш каналлари, йўллар, қалъалар ва эҳромларнинг мавжудлиги қадимда бу ерларда ўнлаб йирик шаҳарлар бўлганига ишора қилмоқда, дейилади ArsTechnica'да.

Йўқолиб кетган цивилизация артефактлари Гватемала шимоли-шарқидан топилган. Олимлар лидарлар (лазер радарлари) ёрдамида жами 2 минг квадрат километрдан зиёд ҳудудни тадқиқ қилишган.

Олинган маълумотлар майя цивилизацияси аввал тахмин қилингандан-да кўпроқ аҳолига эга бўлганини кўрсатмоқда. Мутахассисларнинг дастлабки баҳоларига кўра, ушбу ҳудудда тахминан 10 миллион киши яшаган бўлиши мумкин.

Қадимги мезоамерика майя цивилизацияси замонавий Мексика, Гватемала ва Гондурас ҳудудларида тахминан 3,5 минг йил давомида мавжуд бўлган. Тахминан XVII асрнинг охирида унинг охирги мустақил шаҳри испанлар тасарруфига ўтган.

Мавзуга оид