Ўзбекистон | 23:10 / 13.02.2018
150341
1 дақиқада ўқилади

Вазир Тошкент ИИББнинг янги раҳбари бўлди

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Мирзаевич Жўраев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумотни «KUN.UZ» манбаси тасдиқлади.

Рустам Жўраев янги лавозимда бундан аввалроқ Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига ўтказилган Баҳодир Қурбоновни алмаштирди.

Фото: Рустам Жўраев / ФВВ

Маълумот учун, Рустам Жўраев 1968 йилда туғилган бўлиб, Ички ишлар вазирлиги Академияси битирувчиси (1994 йил) саналади. 1994-2008 йилларда ИИВда турли лавозимларда хизмат қилган, 2008-2012 йилларда – Президент девонида, 2012-2015 йилларда Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари, 2015 йилда – Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, 2015-2017 йилларда – Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи.

Мавзуга оид