Фан-техника | 23:15 / 18.02.2018
20188
1 дақиқада ўқилади

iPhone X'га жуда ўхшаш смартфон суратлари тарқалди

ASUS компанияси iPhone X'га жуда ўхшаш янги ZenFone 5 қурилмасини ишлаб чиқарди. Янги қурилма расман Барселонадаги MWC 2018 кўргазмасида намойиш этилади. Кўргазма 26 февралдан 1 мартгача фаолият кўрсатади.  

iPhone X'га ўхшаш смартфон суратлари интернетда пайдо бўлди. Албатта, қурилмани Apple маҳсулотининг нусхаси деб бўлмайди, бироқ ташқи кўринишида ўхшашлик кўп.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар

Дастлабки маълумотларга кўра, ZenFone 5 (2018) саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 660 процессори билан таъминланган. У 4/6 Гб оператив ва 64 Гб флеш-хотирага эга. Қурилма Android 8.0 Oreo операцион тизим бошқаруви остида ишлайди. 

Мавзуга оид