Абэ Ким Чен Инга шахсий хабар юборганини айтди
Япония бош вазири Синдзо Абэ Пёнгчангга ташрифи давомида КХДР етакчиси Ким Чен Инга оғзаки хабар юборишга муваффақ бўлган. Япония ҳукумати раҳбари бу ҳақда чоршанба куни Токиода ҳукмрон коалицияга кирувчи “Комэйто” партияси раҳбари Нацуо Ямагути билан суҳбат давомида айтиб ўтган.
Бош вазир, Kyodo ахборот агентлигининг хабар беришича, унга Пёнгчангда КХДР делегацияси раҳбари, мамлакат Олий халқ йиғилиши президиуми раиси Ким Ён Нам билан учрашуви ҳақида гапириб берган. "Мен ундан Корея Меҳнат партияси раиси Ким Чен Инга бизнинг мамлакатнинг ўғрилаб кетилган япон фуқаролари, Шимолий Корея ядро ва ракета дастурига бўлган муносабатимиз бўйича позицияни шахсан етказишни сўрадим", - деган бош вазир.
Унинг аниқлик киритишича, Ким Ён Нам билан қисқа суҳбат қишки Олимпиада очилиш маросимидан аввал ўтказилган қабулда юз берган. "Бу учрашув ғоят аҳамиятли эди. Мен ноёб имкониятдан фойдаланишга муваффақ бўлдим", - дея маълум қилган Абэ.
Мавзуга оид
11:50 / 01.12.2024
Белоусов Ким билан учрашиб, 9 май парадига таклиф қилди
16:34 / 30.11.2024
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов КХДР раҳбари билан учрашди
10:33 / 27.11.2024
Reuters: Трамп жамоаси Ким Чен Ин билан музокараларни муҳокама қилмоқда
19:37 / 18.11.2024