Фан-техника | 17:17 / 22.02.2018
16865
1 дақиқада ўқилади

Tesla Model X 43 тонна келувчи юк машинасини шатакка олди

Скриншот: YouTube

Tesla Model X электр кроссовери 43 тонна келувчи тиркамали юк машинасини шатакка олиб ҳаракатланишга муваффақ бўлди. Ушбу ҳолат тасвирланган ролик YouTube’даги Bjørn Nyland фойдаланувчиси каналида эълон қилинди.

Синов учун 670 кучли двигателга эга P90D модификациясидаги электр кроссовердан фойдаланишди. Шатакка олиш қорли об-ҳаво шароитида кечди. Фуранинг узатмалар қутиси «нейтралда» бўлган.

АҚШда йил бошида шунга ўхшаш ҳодиса юз берди. Ўшанда Tesla Model X музлаб қолган йўлда ҳаракатдан тўхтаб қолган Volvo автомобилини шатакка олганди.

Мавзуга оид