Жаҳон | 15:14 / 24.02.2018
5203
1 дақиқада ўқилади
Британиянинг Brexit бўйича режалари «бутунлай пуч хаёллар» деб аталди
Европа кенгаши раиси Дональд Тускнинг Брюсселдаги матбуот анжуманида маълум қилишича, Буюк Британиянинг Brexit бўйича режалари «бутунлай пуч хаёллар». Шунингдек, у Европа иттифоқи билан янги сиёсатни қуришда мамлакатда танлов имконияти йўқлиги ҳақида таъкидлаб ўтган. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
«Агарда ОАВнинг хабарлари ҳақиқатга мос келса, унда қўрқаманки, Буюк Британиянинг Brexit бўйича позицияси бутунлай пуч хаёлларга асосланган», - дея айтиб ўтди Туск.
Бундан ташқари, Европа кенгаши раҳбарининг қайд этишича, Буюк Британияда Европа кенгаши билан танлов услубида янги сиёсатни қуриш ва мамлакат учун қулай шартларни танлаш имкони йўқдир.
Мавзуга оид
00:10 / 25.12.2024
Сунъий интеллект диабет ривожланиш хавфини ўнлаб йиллар олдин аниқлашга ёрдам беради
03:11 / 24.12.2024
Британия дронларга қарши янги турдаги радиочастотали қуролни синовдан ўтказди
18:56 / 22.12.2024
Британиялик ҳарбийлар оммавий равишда армиядан кетишни бошлади
21:42 / 19.12.2024