Light | 09:20 / 25.02.2018
85899
2 дақиқада ўқилади

Юрак хуружи ва инсультга олиб келиши мумкин бўлган дорилар маълум қилинди 

Фото: Иллюстратив фото

Тайванлик олимлар дунё бўйлаб кенг тарқалган 5 та оғриқни қолдирувчи дорининг эҳтимолий хавфларини аниқлашди. Илмий иш натижалари British Journal of Clinical Pharmacology нашрида чоп этилди.

Мутахассисларнинг аниқлашича, ибупрофен, диклофенак, целекоксиб, мефенамик кислота ва напроксен юрак хуружи ва инсультга олиб келиши мумкин экан. Олимлар ўз тадқиқотларида қон босими юқори бўлган 56 минг катта ёшли одамдан олинган маълумотларга асосланишган. 

Аниқланишича, ибупрофен қабул қилган 330 кишидан бирида 4 ҳафта ичида юрак хуружи ёки инсульт юз берган. Ўз навбатида, целекоксиб янада хавфлироқ бўлиб чиқиб, 105 кишидан бирида бундай асоратга олиб келган.

Диклофенак қабул қилган 245 кишидан бир кишида ва напроксен қабул қилган 214 кишидан бирида юқоридаги асоратлар кузатилган.

Бу дорилар ичида нисбатан энг хавфсизи мефенамик кислота бўлиб чиққан, бу дорини қабул қилган 394 кишидан бирида юрак хуружи ёки инсульт қайд қилинган. 

Аввалроқ ибупрофен қабул қилиниши оқибатида эркакларда бепуштлик юзага келиши мумкинлиги маълум қилинган.

Мавзуга оид