Greenpeace фаоллари АЭСда мушакбозлик уюштиргани учун қамалди
Франциядаги суд Каттеном коммунаси ҳудудида жойлашган атом электрстанциясидан мушак отган Greenpeace’нинг икки фаолига икки ойга озодликни чеклаш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Greenpeace France’нинг твиттердаги саҳифасида хабар берилган.
Икки фаол ҳибсга олинганидан ташқари, суд томонидан ташкилотнинг яна 6 иштирокчисига шартли муддат берилди. Бундан ташқари, суд Greenpeace France 20 минг евро миқдорида жарима тўлаши лозимлигини белгилаб қўйди.
Ташкилотдагилар эса ҳукмни «жуда қаттиқ» деб баҳолашди ва ҳукмга қарши шикоят аризаси билан чиқиш ниятидалар.
Мушакбозлик 2018 йилнинг 12 октябрь куни Франциянинг Каттеном атом электрстанцияси ҳудудидан отилган. Фаоллар қайта ишланган ёқилғини сақлаш учун бассейндан унча узоқ бўлмаган ердан мушакни отишди.
Мавзуга оид
18:22 / 22.12.2024
Японияда АЭСлар яқинига радиоактив зарралардан ҳимоя қилувчи палаткалар жойлаштирилади
22:47 / 07.12.2024
Японияда «Симанэ» АЭСининг иккинчи реактори қайта ишга туширилди
17:46 / 30.11.2024
Мислсиз радиация ва қурбонлар: Чернобил фожиаси қандай содир бўлганди?
09:26 / 26.10.2024