Жаҳон | 08:51 / 28.02.2018
5001
1 дақиқада ўқилади

Римда дизель ёқилғисидаги машиналар тақиқланмоқда

Фото: Pixabay

Рим ҳукумати 2024 йилдан бошлаб шаҳар марказига дизель ёқилғисидаги автомобилларнинг киришини тақиқлайди. Бу ҳақда Италия пойтахти мэри Виржиния Ражи C40 иқлим саммитида маълум қилди.

«Биз экстремал иқлим ҳодисаларини кўп учратмоқдамиз. Шунинг учун ҳам тез ҳаракат қилишимиз лозим. 2024 йилдан Рим шаҳри марказида дизель ёқилғисидаги автомобиллардан фойдаланиш тақиқланади», - дея ёзган Ражи фейсбукдаги саҳифасида.

Мэрнинг таъкидлашича, Италия аҳолиси қатъий чораларни қабул қилиши ва ирода кўрсатиши керак.

Эслатиб ўтамиз, C40 гуруҳи халқаро иқлим саммитида жаҳондаги 94 та йирик шаҳар вакиллари қатнашмоқда.

Мавзуга оид