Ўзбекистон | 14:30 / 01.03.2018
38872
2 дақиқада ўқилади

Бухорода икки туман ҳокими ўзгарди

24 феврал куни Бухоро вилоятининг Жондор ва Қоровулбозор туманларида ҳокимлар ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.

Жондор туманида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда ташкилий масала кўрилиб, Жондор тумани ҳокими Барака Сотторович Толипов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнини шу вақтгача Қоровулбозор туманига раҳбарлик қилиб келаётган Камол Рўзиевич Камалов янги ҳоким этиб тайинланди.

Худди шу куни Халқ депутатларининг Қоровулбозор туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ҳам ташкилий масала кўрилди.

Туманнинг собиқ ҳокими Камол Камолов бошқа лавозимга ўтгани муносабати билан унинг ўрнига шу пайтга қадар Бухоро вилоят «Ўзагрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Акмал Анварович Остонов Қоровулбозор тумани ҳокими этиб тайинланди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Акмал Остонов 1998-2002 йилларда Бухоро давлат университетида ўқиган, 2002-2004 йилларда Тошкент ирригация ва мелиорация институти талабаси. У 2004-2007 йилларда — «Бухороагромашсервистаъминот» ишлаб чиқариш ширкатида ишчи бўлиб ишлаган, 2007-2009 ййилларда — Бухоро вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйичи биринчи ўринбосари котибияти референти, етакчи мутахассиси, 2009-2014 йилларда — Бухоро вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти бош мутахассиси, 2014-2015 йилларда — Бухоро вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири вазифасини вақтинча бажарувчи, 2015 йили — Бухоро вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири, 2015 йилдан — Бухоро вилояти «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамияти бошқарув раиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Мавзуга оид