Фан-техника | 17:40 / 04.03.2018
47976
3 дақиқада ўқилади

Энг катта самолёт қандай тузилишга эга? (суратлар)

Microsoft ҳаммуассиси ва Stratolaunch Systems эгаси Пол Аллен анчадан бери муҳокамаларга сабаб бўлаётган лойиҳа — дунёдаги энг катта самолётни кўрсатди. Stratolaunch - ҳақиқатда улкан самолёт. Шу қадар улканки, унга алоҳида кабинали икки фюзеляж керак бўлади. Лойиҳани ҳатто самолёт дейиш ҳам қийин: уни кўпроқ орбитага юкларни ташиш усулини ўзгартиришга йўналтирилган суборбитал ҳаво кемаси десак, тўғрироқ бўлади. Don'tPanic гигант-самолётга доир маълумотлари билан бўлишди.

Гигант учун уй

Фото: Don'tPanic гигант-самолёти

Самолёт Stratolaunch Systems компанияси муҳандислари томонидан ишлаб чиқилган — ҳозирда улар космик ракетанинг яна бир ажойиб лойиҳаси устида иш олиб боришмоқда. Компания мутахассислари самолётга старт беришдан аввал қурилиш жараёнларида халақит берган уч қаватли ўрмонни олиб ташлашларига тўғри келган.

У нима учун керак?

Фото: Don'tPanic гигант-самолёти

Пол Аллен ер атрофи орбитасига чиқишнинг қулай ва ишончли воситасини яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бошқача айтганда, Stratolaunch стратосферадан ер атрофи орбитасига ракета-ташиш учун ўзига хос платформа вазифасини ўтайди.

Ердаги тезлик

Фото: Don'tPanic гигант-самолёти

26 февраль куни Пол Аллен видеоларнинг биринчи сериясини тақдим этди. Унда самолётнинг учиш йўлакчаси бўйлаб синовлари намойиш қилинган. Stratolaunch 74 км/с тезликни қайд этди. Бу улкан ҳаво кемасини осмонга кўтариш учун етарли тезлик эмас - самолёт ердан ҳавога кўтарилиши учун ўз тезлигини камида икки бараварга ошириши керак.

Лойиҳа кўлами

Фото: Don'tPanic гигант-самолёти

Бугунги кунга келиб Stratolaunch ҳақиқатда дунёнинг энг катта самолёти ҳисобланади. Унинг қанотлари ўлчами 117,3 метрни ташкил қилади, икки фюзеляжи узунлиги эса 72,5 метрни ташкил қилади. Бу гигант 227 тонна оғирликка эга ва 590 тонна масса билан парвоз қилишга қодир.

Фойдали юк

Фото: Don'tPanic гигант-самолёти

Конструкторларнинг сўзларига кўра, Stratolaunch 113 тонна ёнилғи ва умумий массаси 250 тонна бўлган уч ракета-ташувчини кўтара олади. Тест синовларида эса гигант-самолёт фақат бир ракета - Pegasus XL билан осмонга кўтарилади.

Синов парвози

Фото: Don'tPanic гигант-самолёти

Мисли кўрилмаган самолётнинг синов даври яна бир неча ойга чўзилади. Пол Аллен биринчи парвоз синови 2019 йилнинг бошида амалга ошлирилишига ваъда бермоқда. Агар у муваффақиятли ўтса, Stratolaunch ўз самарасини исботлай олади ва ҳақиқатда мавжуд орбита билан "хабарлашув" тизимини сезиларли даражада соддалаштириши мумкин.

Мавзуга оид