Жаҳон | 08:06 / 05.03.2018
7170
1 дақиқада ўқилади

Хитой 2018 йилда транспортни ривожлантиришга 400 млрд доллар сарфлайди

Фото: AP Photo / Alexander F. Yuan, file

Хитой 2018 йилда темир йўллар қуришга 732 млрд юан (115 млрд доллар) сарфламоқчи. Бу ҳақда Хитой ҳукумати фаолияти ҳақидаги ҳисоботда айтилган.

“Хитой 2018 йилда темир йўллар қурилишига 732 млрд юан, тезкор автомобил йўллари ва сув транспорти лойиҳаларини ривожлантиришга 1,8 трлн юан (284 млрд доллар) сармоя киритади”, деб айтилган ҳужжатда. 

Ҳукумат мамлакатнинг марказий ва ғарбий вилоятлари инфратузилмасини ривожлантиришни устувор вазифалар сифатида сақлаб қолади.

Мавзуга оид