Туркия Сурия шимолида қочқинлар учун лагерлар қурмоқчи
Туркия ҳукумати Суриянинг шимолий ҳудудларида 170 минг кишига 9 та лагер қурмоқчи. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хами Аксой маълум қилди.
“Биз Африндаги ҳарбий амалиёт вақтида тинч аҳоли ҳалок бўлмаслиги учун барча ишни қилмоқдамиз. Шу билан бирга Суриянинг муҳтож ҳудудларига гуманитар ёрдам етказмоқдамиз. Биз қочқинлар учун лагерларни қуришга тайёргарлик кўришни бошладик. Бу Идлиб ва “Фрот қалқони” ўтган ҳудуддаги 9 та лагер бўлади”, деб айтган Аксой.
Унинг айтишича, Туркия қочқинлар билан ишлаш бўйича катта тажриба орттирган.
“Дунёнинг қайси бир давлатида 3,5 млн қочқин бор? Европада юз минг қочқин туфайли баҳслар кўтарилган. Бизда эса лагерларнинг ўзида 230 минг, турк шаҳарларида эса 3,3 млн суриялик яшамоқда. Қочқинларни қабул қилишга 30 млрд доллар сарфладик ва Европадан ваъда қилинган маблағларни кутмоқдамиз”, деб таъкидлаб ўтган Туркия вакили.
Мавзуга оид
21:08 / 25.12.2024
The Telegraph: Сурия собиқ президентининг рафиқаси Асма Асад лейкоз туфайли бошқалардан изоляция қилинди
20:48 / 25.12.2024
Эрдўған Суриядаги курд қуролли гуруҳларини «дафн этиш»га ваъда берди
19:47 / 25.12.2024
Ал-Жўланий исёнчи гуруҳлар қуролларини ташлашга розилигини эълон қилди
12:10 / 25.12.2024