Фан-техника | 20:20 / 07.03.2018
11266
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистоннинг Tata компанияси ҳашаматли электр седан тақдим қилди

Ҳиндистоннинг Tata автомобилсозлик компанияси Женевадаги автосалонида E-Vision номли концептуал седанини тақдим қилди. Таъкидланишича, концепт келгусида албатта серияли версиясини олади. Машина савдода бир неча йилдан кейин пайдо бўлиши керак. Прототип электр куч қурилмаси билан жиҳозланади. 

Фото: Tata

Машина 100 км/соат тезликка 7 сонияда эришади. Унинг максимал тезлиги 200 км/соатни ташкил қилади. Машинанинг қолган кўрсаткичлари сир сақланмоқда. Норасмий маълумотларга кўра, прототипнинг юриш захираси 300-400 кмни ташкил қилади.   

Фото: Tata

Машина Impact 2.0 деб номланган футуристик кўриниш олган. Седанда Omega EV архитектураси қўлланган. Келгусида машина яримавтоном бошқариш тизимини олиши мумкин.

Прототип, шунингдек, созланувчи орқа ўриндиқлар ва марказий консолда иккита экран олган. Бу экранлар уларга зарурат бўлганда очилади. Бундан ташқари, марказий консол остида бўш жой мавжуд бўлиб, бу EVision Sedan яратувчиларининг фикрича, “ҳашаматлилик ва кенглик ҳиссини” беради.

Фото: Tata
Фото: Tata
Фото: Tata
Фото: Tata
Фото: Tata
Фото: Tata

 

Мавзуга оид