Жаҳон | 18:55 / 08.03.2018
7808
1 дақиқада ўқилади
Тиллерсон КХДР томонидан «ижобий белгиларни» кўрди
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг маълум қилишича, КХДР томонидан «маълум бир ижобий белгилар» бор, бироқ мамлакатлар ҳали музокаралардан узоқ турибди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
«КХДРдан маълум бир ижобий белгилар бор... Бироқ, биз музокаралардан ҳали узоқмиз», - дея айтиб ўтди Тиллерсон.
Унинг сўзларига кўра, биринчи қадам – музокаралар эмас, балки мулоқот. Бироқ, унинг Шимолий Корея ядровий дастури тўғрисида музокаралар учун керакли шароитлар борлигига ишончи йўқроқ.