Фан-техника | 19:04 / 09.03.2018
13623
5 дақиқада ўқилади

Женева автосалонидаги топ-5 спорткар

Женева автосалони янгиликлари орасида жуда ноёб моделлар бор, тақдим этилган машиналардан камида учтаси дунёдаги энг тез серияли авто номига даъвогарлик қилиши мумкин. Қуйида 2018 йилги Женева автосалонининг энг ёрқин спорткарлари ҳақида маълумот берилади. Ушбу бешта машинанинг барчаси турли мамлакатлардан.

Mercedes-AMG GT 4-Door Coupe

Иккинчи авлоддаги Porsche Panamera’га бироз қийин бўлиши мумкин, сабаби бозорга беш эшикли Mercedes-AMG GT гран-туризмо версияси чиқмоқда. Албатта, бироз шошилмасдан чиқмоқда – серияли нусхалар буюртмачиларга 2019 йилнинг биринчи чорагидан сўнг етиб келади. 

Фото: Motor.ru
Фото: Motor.ru
Фото: Motor.ru

AMG GT учун учта куч қурилмаси тайёрланди. Биринчиси, AMG GT 53, 3 литрли 429 куч қувватга эга «олтиталик», шунингдек, стартер-генератор ва керакли тезликка чиқишда ёрдамчи ролини ўйновчи EQ Boost электрмоторидан иборат «енгил гибриддир». Иккинчиси, AMG GT 63, 4 литрлик, 577 от кучилик V8’га эга. Энг тепада эса AMG GT 63 S версияси жойлашган, у 639 от кучига эга ҳамда турган жойидан «юзга» 3,2 сонияда чиқади – 680 кучли Panamera Turbo S E-Hybrid’дан ҳам тезроқ!

Toyota GR Supra Racing Concept

У барибир қайтмоқда! Need For Speed/Fast and Furious ишқибозига яхши таниш ном яна автомобиль уфқида кўринмоқда. Ҳозирча фақат концепт-кар кўринишида, бироқ шунинг ўзи ҳам кимларгадир етади. Афтидан, сериялик «Супра» премьерасига озгина қолди ва 16 йиллик кутиш ўз натижасини беради.

Фото: Motor.ru
Фото: Motor.ru
Фото: Motor.ru

Женева автосалони учун тайёрланган концепт-кар Toyota Gazoo Racing спорт бўлинмаси томонидан ишлаб чиқилган. Лойиҳалаштиришда барча куч машина минимал оғирлигига эришиш учун ташланди: кузовнинг барча панеллари композит материаллардан тайёрланган, деразалар эса – пластикдан. Худди ҳақиқий пойга автомобилига хос бўлганидек, BBS ғилдирак дисклари ягона марказий гайкага бирлаштирилади. Салонда кучли хавфсизлик каркаси, пойга ўриндиқлари ва ўт ўчириш тизими ўрнатилган.

Ferrari 488 Pista

Хардкор суперкарлар ишқибозлари ваниҳоят ўз мақсадларига етдилар: Ferrari Porsche 911 GT2 RS ва Lamborghini Huracan Performante рақобатчисини тақдим этди. Янги 488 Pista турбирланган двигателларга эга автомобиллар учун янги, кутилмаган стандартларни ўрнатади: дақиқасига 8 минг айланмада 720 от кучи, иш ҳажмидан 3,9 литр олинади! Оддий йўлларга мўлжалланган Ferrari’да ўрнатилган энг кучли V8 двигатели.

Фото: Motor.ru
Фото: Motor.ru
Фото: Motor.ru

90 килограммга енгиллашган купе ҳам рекорд ўрнатишга яқин: тўхтаб турган жойдан «юзга» чиқиш учун 2,85 сония керак, жойидан «икки юзга» - 7,6 сонияда, максимал тезлик соатига 340 километрга етади.

McLaren Senna GTR

Женевада McLaren Senna ультиматив суперкарини кўрсатишлари ҳақида анчадан бери маълум эди, бироқ ҳеч ким британияликлар унинг янада кучли версияси – GTR’ни олиб келиши мумкин эканини хаёлига ҳам келтирмагани аниқ. Британияликлар 75та шундай машинани ишлаб чиқаришади, уларга умумий фойдаланишдаги йўлларга чиқиш тақиқланган.

Фото: Motor.ru
Фото: Motor.ru
Фото: Motor.ru

Моделнинг аниқ техник жиҳатлари ҳозирча айтилмади, бироқ GTR қуввати 825 от кучидан кўп экани маълум. Унга қайта жиҳозланган ёритиш тизими, пойгаларга мўлжалланган узатиш қутиси, Pirelli сликлари ўрнатилади. Албатта, ажойиб сплиттер, кенг чизиқлр ва ғаройиб диффузорга эга янги аэродинамик тўплам ҳам бўлади. 

Rimac C_Two

Ҳайдовчи иштирокисиз юриши мумкин бўлган гиперкар. 2020 йилда 150та шундай машина бутун дунё бўйлаб шаҳарлар кўчаларига чиқади. Хорватия электромобили «гиперкар» номига аниқ лойиқ – умумий қуввати 1914 от кучига эга тўртта электрмотор билан жиҳозланган, «юзга» икки сониядан камроқ вақтда чиқа оладиган ва максимал тезлиги соатига 412 километр бўлган купени яна қандай аташ мумкин?

Фото: Motor.ru
Фото: Motor.ru
Фото: Motor.ru

Шу билан бирга, C Two’да жиддий юриш захираси бор – 650 километр. Автономликнинг тўртинчи босқичидаги автопилотдан ташқари, Rimac «виртуал мураббий»га эга, у баъзи автодромларда тўғри тезлик, траектория ва бурилишда рулга оид маслаҳатлар беради. 

Мавзуга оид