Жамият | 08:29 / 15.03.2018
11992
2 дақиқада ўқилади

Йўл қоидасига риоя қилмаслик аянчли оқибатларга олиб келди

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 14 март куни соат 01.30ларда Оҳангарон тумани Дўстлик қишлоғи Тинчлик кўчасида яшовчи, “Барака авто транс” МЧЖ ҳайдовчиси, 1979 йилда туғилган В.С. бошқарувидаги “Камаз-353213” русумли юк автомашинасини туман ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Нурафшон-Оҳангарон” автомобиль йўлининг 39-километрида ҳайдаб кетаётиб, 1976 йилда туғилган А.Т.ни уриб юборган. Натижада пиёда А.Т. воқеа жойида вафот этган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида 13 март куни соат 05.30ларда Нукус шаҳар Абадан кўчасида яшовчи, “Вектра-транс Нукус” МЧЖ ҳайдовчиси, 1994 йилда туғилган И.М. ўзига бириктирилган бошқарувидаги “Матиз”, русумли автомашинасини “Беруний-Ўзбекистон гузари” кўчалари кесишган чорраҳасида ҳайдаб кетаётиб 1998 йилда туғилган А.Ж бошқарувидаги “Нексия”  русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Натижада “Матиз” автомашинаси ҳайдовчиси И.М. ва унинг йўловчиси Н.Е. жароҳат олиб РШТЁИМга ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Н.Е. вафот этган.

Мавзуга оид