Жаҳон | 09:26 / 17.03.2018
8461
1 дақиқада ўқилади
ФТБдаги «иккинчи шахс» ишдан ҳайдалди
АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс ФТБ директори ўринбосари Эндрю Маккейбни эгаллаб турган лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
«Бош инспектор ҳисоботи, ФТБ профессионал мажбурият бўлими далиллари ҳамда юқори мансабли амалдорнинг тавсияси асосида, мен Эндрю Маккейбни эгаллаб турган лавозимидан дарҳол озод этиш ҳақида қарор қабул қилдим», - дея хабар берган Сешнс.
Маккейб АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Демократик партия билан ўзаро алоқалари туфайли бир неча бор танқид остига олинган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат бош прокурори Жефф Сешнсни ишдан бўшатишни режалаштираётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
19:00 / 23.12.2024
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни - эркак ва аёлни тан олади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
17:17 / 23.12.2024