Жамият | 00:08 / 18.03.2018
38804
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда эр ўз рафиқасини ўлдириб, қотилликни молга тўнкамоқчи бўлди

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати

Самарқанд вилоят Булунғур туман Янгиобод маҳалласида яшовчи Дилфуза Норматованинг қора мол шохлаганлиги оқибатида вафот этганлиги ҳақида хабар Булунғур тумани ИИБга келиб тушди. Тезкор хабарга асосан, Булунғур тумани ИИБ ходимлари томонидан иш ҳолатларига аниқлик киритиш мақсадида, тергов ҳаракатларини олиб борилиши давомида Дилфуза ўз турмуш ўртоғи Бахтиёр Норматов томонидан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда, ўзаро келишмовчилик оқибатида ошхона пичоғи билан қорин соҳасига уриб етказган оғир тан жароҳати натижасида вафот этганлиги аниқланган. Бу ҳақда Кун.уз’га Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Содир этилган жиноят бўйича Булунғур туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида Б.Н. нинг қилмишлари тергов жараёнида тўпланган далиллар билан ўз тасдиғини топди ва суд томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан айбдор деб топиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мавзуга оид