Жаҳон | 08:26 / 19.03.2018
5567
1 дақиқада ўқилади

Ван И яна Хитой ТИВ раҳбарига айланди

Фото: Aly Song/Reuters

Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши депутатлари Ван Ини Хитой ташқи ишлар вазири лавозимига қайта тайинлашди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, вазирлар лавозимига номзодлар ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян томонидан илгари сурилган.

Аввалроқ, Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши депутатлари Ли Кэцян номзодини Хитой Давлат кенгаши раҳбари лавозимига иккинчи муддатга ҳам маъқуллашгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Мавзуга оид