Спорт | 15:58 / 22.03.2018
10688
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистон ўз тарихида илк марта Осиё Кубоги финал босқичига чиқди

Фото: Twitter/@_FFKR

Бугун Осиё Кубоги-2019 саралаши доирасидаги битта ўйин бўлиб ўтди.

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида Қирғизистон ва Мьянма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган баҳсда Қирғизистон терма жамоаси рақибини 5:1 ҳисобида таслим қилди ва янги тарих яратди.

Гап шундаки, ушбу ғалабадан кейин саралаш баҳслари тугашига бир тур қолганида Александр Крестинин бошчилигидаги Қирғизистон терма жамоаси 2019 йил БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги финалига йўлланмани қўлга киритди. Унга кўра, Ҳиндистон терма жамоаси ортидан Қирғизистон терма жамоаси яқин таъқибчисини 5 очкога ортда қолдирган ҳолда йўлланмани нақд қилди.

Саралаш мусобақаларининг сўнгги тури олдидан Осиё Кубоги финал босқичига чиққан 21та жамоаниннг номи маълум бўлди. Булар: мезбон — БАА, Қатар, Жанубий Корея, Япония, Таиланд, Саудия Арабистони, Австралия, Ўзбекистон, Эрон, Сурия, Ироқ, Хитой, Ҳиндистон, Ливан, Иордания, Вьетнам, Фаластин, Уммон, Баҳрайн, Қирғизистон ва Туркманистон терма жамоалари.

Яна учта йўлланма соҳиби 27 март куни бўлиб ўтадиган сўнгги турдан кейин маълум бўлади.


Осиё Кубоги-2019 саралаши
22 март 2018 йил
Қирғизистон - Мьянма 5:1
Голлар: Шамшиев (2), Землянухин (5, 63), Люкс (74), Сағинбаев (88) — Зиав Ҳтет (84)

Мавзуга оид