Ўзбекистон | 20:20 / 26.03.2018
12551
1 дақиқада ўқилади

Федерика Могерини Тошкентда

Фото: Twitter

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуcида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди. 

ЎзА хабарига кўра, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикасининг расмий шахслари кутиб олган. 

Могерини Тошкентда марказий осиёлик ҳамкасблари, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирлари билан учрашган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясининг асосий тадбирлари 27 мартга мўлжалланган. 

Мавзуга оид