Ўзбекистон | 16:17 / 26.03.2018
8094
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Кремний водийсидаги элчиси тайинланди

Фото: Mirzo Ulugbek Innovation Сente

АҚШнинг интернет тўлов тизимига ихтисослаштирилган “Openbucks” компанияси асосчиси Марк Рочман “Mirzo Ulugbek Innovation Сenter” инновация маркази(MUIC)нинг Кремний водийси ва жаҳон IT-уюшмасидаги элчиси этиб тайинланди.

Мамлакатдаги инновация маркази директори Фарҳод Иброҳимов америкалик тадбиркор, электрон тижорат бўйича мутахассисга шу бўйича махсус сертификат топширди.

Эслатиб ўтамиз, Марк Рочман Ўзбекистонга ташрифи давомида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази, “UZINFOCOM” ягона интегратори мутасаддилари билан музокаралар ўтказди. Шунингдек, маҳаллий компаниялар ҳамда MUIC резидентлари билан норасмий тарзда учрашиб, мамлакатда АКТ соҳасида мавжуд имкониятлардан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида ўз шахсий тажрибаси ҳамда кузатувлари билан ўртоқлашди.

Айни чоғда меҳмон Инҳа, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиалида маърузалар қилди. 

Марк Рочман мамлакатда жабҳада яратилган шароитлар билан танишар экан, “Openbucks” компаниясининг Ўзбекистон бозорига олиб кириш истиқболларига жиддий қизиқиш билан қараётганини таъкидлади. 

Марк Рочман MUICнинг Силикон водийси ҳамда жаҳон IT-уюшмасидаги элчиси сифатида ушбу инновация маркази резидентларини АҚШда ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Унга тегишли компаниянинг Калифорниядаги маъмурий биносида тез кунларда “Uzbekistan Work Space” ҳудуди пайдо бўлади. Бу ерда Ўзбекистон резидентлари Кремний водийсига иш юзасидан ташрифи чоғида вақтинча тўхтаб ўтиши имконияти яратилади.

Мавзуга оид