Light | 12:01 / 28.03.2018
21169
2 дақиқада ўқилади

Нима дейилганига қара, ким айтганига эмас

Дунёда яшаётган миллатлар турлича, уларнинг маданияти ҳам, урф-одатлари ҳам ўзига хос. Қуйида келтирилаётган мақоллар ҳам турли миллат вакилларининг асрлар оша сақланиб келаётган халқ оғзаки ижоди намуналаридир.

1.  Нима дейилганига қара, ким айтганига эмас. (Саудия Арабистони)

2.  Катта стулда ўтирганинг билан қирол бўлиб қолмайсан. (Судан)

3.  Ҳаммага дўст, ҳеч кимга дўст. (Англия)

4.  Инсон бахт изламайди, бахт инсонни излайди. (Туркия)

5.  Битта ўқитувчи иккита китобдан афзал. (Германия)

6.  Ким овоз бермаса у ҳаммасига рози. (Испания)

7.  Чирой мукаммаллик белгиларига кирмайди. (Миср)

8.  Ақллилар қўлида ғийбат хавфли қурол.(Исроил)

9.  Тан олинган хато билан унинг ярми тузатилган ҳисобланади. (Зулу халқлари)

10.  Севгили қалб абадий ёш. (Греция)

11.  Қуёшга тик боқ ва соялар орқангда қолади. (Янги Зеландия)

12.  Эшакнинг олдида қулоқ ҳақида сўзлама. (Ямайка)

13.  Агар дўстингдан қутулмоқчи бўлсанг унга қарз бер ёки қарз ол. (Исроил)

14.  Ростини айт ва секин у ердан ғойиб бўл. (Словения)

15.  Бир нодонга ҳайрон бўлиш билан бошқа бир нодон пайдо бўлади. (Франция)

16.  Туҳмат кўмир, ёнмайди лекин куйдиради. (Италия)

17.  Қулфсиз эшик ҳатто руҳонийни ҳам шошириб қўяди. (Испания)

18.  Ҳамма ўзи учун, Худо ҳамма учун. (Англия)

19.  Ўзингда нимани кўрсанг, дунёда шуни кўрасан. (Афғонистон)

20.  Ғурур отда келади, пиёда кетади. (Исроил)

Мавзуга оид