Грузия россиялик дипломат чиқариб юборилишини маълум қилди
Грузия россиялик бир нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Бу Солсберида юз берган ҳодиса туфайли Буюк Британия билан бирдамлик тариқасида амалга оширилади, деб хабар берилди мамлакат ТИВ расмий сайтида.
«Вазирлик Буюк Британия билан бирдам эканини билдиради, Буюк Британия ҳамда халқаро ҳамжамиятнинг ушбу масала бўйича позициясини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, Грузияда Швейцария элчихонаси қошида Россия манфаатлари секция ходимининг бўлиши қабул қилинмаслигини маълум қилади», - дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, дипломат мамлакатни бир ҳафталик муддат ичида тарк этиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Черногория ҳам россиялик бир дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилганди.
Мавзуга оид
21:20 / 07.01.2025
“Озарбойжон бирорта ҳам ортиқча талаб қўяётгани йўқ, Россия шартларни бажаришни пайсалга соляпти” — эксперт
18:36 / 07.01.2025
Петербургдан Самарқандга учган самолёт фавқулодда Москвага қўнди
17:44 / 07.01.2025
Ҳалокатга учраган AZAL самолётининг «қора қути»лари таҳлили якунланди
15:18 / 07.01.2025