Жаҳон | 14:40 / 30.03.2018
24705
2 дақиқада ўқилади

БМТ: Россия ва АҚШ муносабатлари совуқ урушга яқин

Фото: AA.com/ Антониу Гутерреш

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни совуқ уруш вазиятига яқин дея баҳолади. "Анадолу" агентлиги шу ҳақида хабар берди

"Совуқ уруш"да вазиятни тўлиқ назоратда ушлаган икки буюк давлат бўлган. Икки ўйинчи бўлган", - деди Гуттериш БМТ штаб-квартирасида журналистларнинг саволларига жавоб берар экан. 

"Мен жуда хавотирдаман. Ўйлашимча, биз совуқ уруш давридаги вазиятга яқинлашдик", - дея таъкидлади бош котиб.

Шу билан бирга, Гуттериш иқлимнинг ўзгариши - инсоният дуч келаётган энг мураккаб муаммо эканини қайд этди. БМТ бош котиби 2017 йилда иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ табиий офатлар натижасидаги иқтисодий йўқотишлар рекорд кўламга - 230 миллиард долларга  етганини ёдга солди. Жанубий Осиё мамлакатларида муссон ёмғирлари 160 дан зиёд кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бундан ташқари, Африкадаги оғир қурғоқчиликдан 900 минг киши жабрланди. 

БМТ жорий йилнинг апрелига мўлжалланган КХДР ва Жанубий Корея иштирокидаги саммитни маъқуллайди, деди Гуттериш.

Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат ўртасида Корея ярим оролини ядровий қуролсизлантириш бўйича жиддий музокаралар зарур. Бош котиб саммит - мавжуд муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилиш имкони эканини қўшимча қилди.

Мавзуга оид