Жаҳон | 08:23 / 03.04.2018
64255
5 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон иқтисодиёти: «йўловчи кўп, манзил узоқ, аммо биз - биринчи»

Фото: Reuters

Ҳиндистонга ташриф буюрган ҳар қандай кишини темир йўллардаги қатнов ҳайратга солиши бор гап. Ҳар куни 23 миллиондан ортиқ йўловчиларни манзилига етказиб қўювчи вагонлар қуёшгача бўлган масофани бир неча марта босиб ўтади. Тўхталишлар, рейсларнинг бекор қилиниши, эскирган поездлар - маҳаллий аҳоли учун одатий ҳолга айланиб улгурган. Мамлакат пойтахти Деҳли шаҳридан тижорат маркази Мумбайга қадар 14 соат йўл юриш керак. Шундай саёҳат Хитойда 4 соат - Пекин ва Шанхай ўртасида кечади. 

Шунга қарамасдан, ҳар йили барқарор 7 фоиздан ўсиб бораётган иқтисодий ривожланиш темир йўл қатнови жадвалидан кўра ишончли ва мустаҳкам эканини исботламоқда. Масалан, ўтган йигирма йил ичида Ҳиндистон ЯИМ 2 баравар ўсди. Бироқ аҳоли ўртасида қашшоқлик ва ишсизлик ҳам кун сайин ортиб бормоқда. Ва қачонлардир ҳиндларнинг ривожланиши Хитой экспресс поездининг чангида қолиб кетгани ҳам ҳақиқат эди.

2017 йилда иқтисодиёти деярли секин ҳаракатланган Ҳиндистон эндиликда бу борада реактив тезликка эришмоқда. Декабрдан кейинги 3 ойда ўтган йилнинг мос даврига қараганда 7,2 фоиз ўсиш кўрсаткичига эга бўлган ҳинд иқтисодиёти Хитойни (6,8 фоиз) ортда қолдирди. Яъни Ҳиндистон дунёнинг энг тез ривожланаётган катта иқтисодиёти мақомига яна эришди. 2018 йилнинг кейинги чораклари ҳам шунга яқин натижалар билан якунланиши прогнозлаштирилмоқда.

Нарендра Моди тарафдорлари ўтган 4 йил ичида мамлакатда ўтказилган тузилмавий ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Гап шундаки, Ҳиндистон сиёсий аралашувлар давридан чиқиб, ҳақиқий бозор иқтисодиётига қайта мурожаат этмоқда. 2016 йил охирида ўтказилган «демонетизация» жараёни мос даврнинг биринчи ярим йиллигида иқтисодиётдаги ўсишни 5,7 фоизгача тушиб кетишига сабаб бўлди. Янги банкноталар муомалага чиқарилди, июлда ҳаёт нормал ҳолатга келгандек бўлди, бироқ янги маҳсулот ва хизматлар солиғи юзлаб маҳаллий ва умумдавлат солиқлари ўрнини эгаллади, юз бераётган жараён яна бир бор иқтисодиётни чалкашликларга солиб қўйди.

Ҳиндистонни ягона бозорга айлантирадиган солиқни тиклаш, охир-оқибат ўсиш суръатларини ошиб боришига имкон яратди. Таҳлилчилар келгуси яқин йилларда Ҳиндистон иқтисодий портлашни бошдан кечиришини тахмин қилмоқда. Янги иқтисодий силкинишлар юз бермаса, амалдаги ҳукумат 2019 йилги сайловларга хотиржам кириб борса ҳам бўлади. Меҳнат бозорида ҳар ойда 1 миллионга яқин ишсиз кишилар қўшилмоқда, иқтисодиёт ўсиш суръати эса 7 фоиз атрофида, 100 000 киши учун яратилган ишчи ўрнига 20 миллион одам даъво қилмоқда. 15-29 ёшдаги аҳолининг 1/3 қисми ишламайди, ўқимайди ёки бирон хизмат билан банд эмас. Ўзбекча қилиб тушунтирганда, Ҳиндистоннинг уюшмаган ёшлари шунча кишини ташкил этади.

Шунга қарамасдан, Хитой моделида ривожланиш йўлига ўтиб олган Ҳиндистонда тадбиркорлик билан шуғулланиш, хорижий сармояни олиб кириш тартиби анча соддалаштирилган. Аммо саноатни юритиш учун муҳим бўлган компонентлар, жумладан, темирдан тортиб то кўмир, банк иши ёхуд пластик ишлаб чиқариш ҳам қисман давлат назоратига олинган. Айрим соҳа вакиллари хорижий сармояларни жалб этиш бўйича ҳаракатларни бошлаган - банклар тез орада катта кредит линияларни очиши мураккаб вазифага айланиши мумкин. Ноқонуний ёки қонундан ташқари айланаётган кредитларнинг умумий бозордаги улуши 70 фоиздан ортиқ давлат қарз берувчи бюроларининг 1/5 га тенг.

Ҳиндистоннинг ривожланишига катта туртки бўлган омил - жаҳон иқтисодиёти, очиқ ва эркин савдо иқлими бўлди. Иккинчи ҳолат эса ўзгариб бормоқда. Чунки ҳинд АТ компаниялари АҚШнинг илмий-техникавий соҳада тутган давлат сиёсатига қарши туриш учун янги бож тарифларини жорий этишни ёқлаб овоз бермоқда. Ҳиндистон очиқ ва эркин савдо иқлимидан қисман воз кечиб, электротехника воситаларига давлат божини сезиларли даражада ошириши кутилмоқда.

Ҳиндистон ана шундай мамлакат: у бир вақтнинг ўзида умидларни сўндириб, бирдан ғайратни оширади. Энг муҳими, поезд узоқ юрса ҳам, чексиз йўловчини манзилга элтиб боради.

Мавзуга оид