Ўзбекистон | 17:45 / 03.04.2018
8068
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон халқаро шартномаларни ратификация қилди

Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг чегаралари туташган ҳудуди тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги Қонун имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур шартнома 2017 йил 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида тузилган эди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги Қонун имзоланди.

Мазкур Шартнома 2017 йил 5 декабрда Самарқанд шаҳрида тузилган эди.

Мавзуга оид