Жаҳон | 19:27 / 05.04.2018
54948
1 дақиқада ўқилади

Юлия Скрипаль илк баёнот билан чиқди

Фото: Facebook/Yulia Skripal

ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг қизи Юлия Буюк Британия полицияси томонидан эълон қилинган баёнотида ўз ҳолати ҳақида айтиб ўтди.

«Мен бир ҳафта муқаддам ўзимга келдим ва кун сайин кучим тикланаётганини хабар қилишдан хурсандман. Мен ўзимга билдирилган қизиқиш ва кўплаб эзгу тилаклар учун миннатдорман», - дейилади Скрипалнинг баёнотида.

У шунингдек заҳарланишдан сўнг отаси билан унга ёрдам кўрсатган Солсбери фуқароларига, округ шифохонаси ходимларига ташаккур билдирди. Скрипаль ўз отасининг аҳволи ҳақида ҳеч нарса демаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон Скрипални заҳарлашда ишлатилган модда манбаини топгани хабар берилганди.

Мавзуга оид