Жаҳон | 11:05 / 14.04.2018
11513
1 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби Сурия масаласида босиқликка чақирди

Фото: AP Photo / Efrem Lukatsky

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш АҚШ, Франция ва Буюк Британия қуролли кучлари Сурияга зарба берганидан кейин вазиятни кескинлаштирмаслик учун барча давлатларни босиқлик кўрсатишга чақирди.

“Мен БМТга аъзо барча давлатларни бу хавфли вазиятда босиқлик кўрсатишга ва вазиятнинг кескинлашуви ҳамда Сурия халқи азоб-уқубатларининг чуқурлашувига олиб келувчи исталган ҳаракатлардан қочишга чақираман”, деб айтилган БМТ бош котиби баёнотида.

Мавзуга оид