Кейт Миддлтон учинчи фарзандини дунёга келтирди
Кембриж герцогиняси Кейт Миддлтон учинчи фарзандини дунёга келтирди. Туғуруқ жараёни Лондондаги Сент-Мери шифохонасининг «Линдо» акушерлик бўлимида бўлиб ўтди. Тонгдан бошлаб бино олдида маҳаллий аҳоли вакиллари бўлажак фарзанднинг жинсини биринчи бўлиб билиш мақсадида йиғилди. Англияликлар тадбирга катта масъулият билан ёндашишди, махсус либосларни аввалдан тайёрлаб қўйишди.
Ҳозир Сент-Мери ёнидаги кўчада рўй бераётган воқеалар фестивални эслатиб юборади: бўлажак вориснинг таваллудига ўзининг алоқадорлигини билдириш бўйича энг кенг тарқалган ғоялар орасида миллий байроқ рангидаги костюмлар, эркак ва аёл жинсидаги қўғирчоқлар, шунингдек қироллик оиласи фотосуратлари бўлган плакатлар бор.
Лондонда шаҳзода Уильям ва Кембриж герцогиняси оиласида яна бир ўғилнинг туғилиши қандай нишонланаётгани қуйидаги фоторепортажда.
Мавзуга оид
00:35 / 19.12.2024
Англиядаги 6 миллиондан зиёд объект сув остида қолиши мумкин — тадқиқот
16:29 / 28.11.2024
Узоқ кутилган ҳуқуқми ёки қалтис йўл? Британиядагилар эвтаназия масаласида баҳслашмоқда
20:02 / 18.11.2024
Англияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
12:00 / 09.10.2024