Фоторепортаж: Ереванда намойишларнинг сўнгги куни, ҳарбийлар халқ билан
23 апрель куни Арманистоннинг собиқ президенти Серж Саргсян бош вазирликка сайланганидан 5 кун ўтиб, лавозимини тарк этди. У 10 кун давомида намойиш ўтказган арман халқига нисбатан «ноҳақлик» қилганини тан олди.
Унинг таслим бўлишида 22 апрель куни кечқурун пойтахтдаги Республика майдонига 100 минг киши тўпланиши, етакчи диний уламолар раҳбарлари қўлга олинган намойишчиларга раҳбарлик қилиши, 23 апрель куни эса ҳарбийлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб намойишчилар томонига ўтиб кетиши ҳал қилувчи ўрин тутди.
Саргсян истеъфоси ҳақида маълум қилгач, Еревандаги намойишчилар кўчаларни тарк этмади ва бир-бирини табриклаб, инқилобдаги ғалабани нишонлай бошлади. Намойишчилар раҳбари Никол Пашинян озод этилди ва «ғалаба митинги»га тайёрлана бошлади.
Кейинги кунларда Еревандаги намойишлар халқаро агентликларнинг диққат марказида турди. Фотомухбирлар ғалаба лаҳзаларини ҳам камера объектларига муҳрлашди.
Мавзуга оид
09:23 / 05.12.2024
Пашинян: Арманистон КХШТ билан муносабатларда ҳал қилувчи нуқтадан ўтди
21:21 / 30.11.2024
Гуржистон бош вазири норозилик намойишларида европалик сиёсатчилар ва «бешинчи колонна»ни айблади
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024