Жаҳон | 07:45 / 25.04.2018
8190
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигига янги раҳбар тайинланди
АҚШ сенати генерал-лейтенант Пол Накасонени Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) директори лавозимига номзодини тасдиқлади. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар берди.
Накасоне 2014 йилдан бери МХА раҳбари лавозимини эгаллаган Майкл Рожерс ўрнига келади.
АҚШ президенти Дональд Трамп февралда МХА ва АҚШ қуролли кучлари киберқўмондонлиги раҳбарлари лавозимларига Накасоненинг номзодини илгари сурганди. Трамп бунда Накасоне бой тажрибага, жумладан кибертехнологиялар билан ишлаш тажрибасига эгалигини таъкидлаб ўтган.