Иқтисодиёт | 11:42 / 25.04.2018
18059
1 дақиқада ўқилади

Солиқлар бўйича қарздорлик: Бухородаги компания 1 млрд сўм қарз

Бухородаги «Maxsimus Retro» МЧЖ компанияси солиқлар бўйича 1 млрд сўмдан ортиқ қарздорликка эга. Бу Давлат солиқ қўмитаси сайтида эълон қилинган 70та қарздор компания рўйхатидаги энг юқори кўрсаткич. 31 март ҳолатига кўра, солиқ бўйича қарздорликка эга баъзи корхоналарнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Бу рўйхатда энг кўп қарздорликка Тошкентдаги компаниялар эга – 2,6 млрд сўмдан кўпроқ. 715 млн сўм қарзи бор «Vostok» ДУК муассиси эса Вазирлар Маҳкамаси саналади, деб ёзмоқда Spot.

Ундан кейин Бухородаги компаниялар жой олди, улар умумий ҳисобда 2 млрд сўм қарз.

Мавзуга оид